«СИРДАРЁ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ» Акциядорлик жамияти

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

 

Ҳурматли “Сирдарё ҲЭТК” АЖнинг акциядори

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ  ушбу билан 2020 йил 25 декабр куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование — evote” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан “Сирдарё ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электронное голосование — evote” сервис тизими орқали амалга оширилади.

Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан:

— Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси              2020 йил 27 ноябр этиб белгиланган.

— Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 21 декабр этиб белгиланган.

       “Сирдарё ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:

 

  1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида:
  2. “Сирдарё ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
  3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
  5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Сирдарё ҲЭТК” АЖнинг 1 дона оддий ва 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование — evote” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан ва Гулистон шаҳри, И.Каримов кўчаси, 64-уй манзилида “Сирдарё ҲЭТК” АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки  “Сирдарё ҲЭТК” АЖнинг www.sirenergo.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки 67-225-10-30 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шу билан бирга, “Сирдарё ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда  ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40 ва                        41  моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 1 751,81 сўмдан
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.

язык
О предприятии
Акционерам
Потребителям
korporativ fondovoga-birja
SIRENERGO.UZ

RSS Feed currently unavailable.