ХУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ !

Вилоятимизга кириб келган совуқ хаво оқими ва кучли қор ёғиши натижасида электр таъминотида кузатилган носозликлапни бартараф этиш мақсадида ходимларимиз туну-кун хизмат вазифаларини бажаришмоқда.

Сирдарё вилоятида кучли шамол, ёғингарчилик ва қор ёғиши кузатилди. Натижада, вилоятимизнинг электр тармоқлари тизимида ҳам носозликлар келиб чиқди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр таъминотида юзага келган ноқулайликларни ва вақтинчалик узилишларни бартараф этиш ишлари электр таъминоти корхоналари тезкор чиқиш бригадалари ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

Тезкор бригадаларимиз томонидан нуқсонларни бартараф этиш чоралари давом эттирилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати Читать далее

СИРДАРЁДА 2020 ЙИЛДА НЕЧТА ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ ?

«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан ўтган 2020 йил давомида Сирдарё вилоятида электр энергияси сифатини яхшилаш мақсадида ишчи–ходимлар томонидан ҳудудларида электр тармоқларини реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилди.

Сирдарё вилояти бўйича 2020 йил давомида 125 дона янги Трансформатор пунктлари ўрнатилиб 232 км узунликдаги электр узатиш тармоғи қурилиб ишга туширилган бўлса, 219 дона Трансформатор пункти ва 693 км электр узатиш тармоғи мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Бу ишлардан мақсад вилоятимиз бўйича электр энергияси етказиб бериш сифатини яхшилаш ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган.

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

Читать далее

«СИРДАРЁ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ» Акциядорлик жамияти

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

 

Ҳурматли “Сирдарё ҲЭТК” АЖнинг акциядори

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ  ушбу билан 2020 йил 25 декабр куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование — evote” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан “Сирдарё ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электронное голосование — evote” сервис тизими орқали амалга оширилади.

Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан:

— Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси              2020 йил 27 ноябр этиб белгиланган.

— Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 21 декабр этиб белгиланган. Читать далее

«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан вилоятда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Сирдарё ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

         «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси хамкорликда Ховос туманига Пресс тур ташкил қилинди. Ушбу тадбир Ховос ТЭТК томонидан куз қиш мавсумига тайёргарлик хамда Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича Сирдарё вилоятида ва қолаверса Ховос туманида қилинаётган ишлар масалаларига бағишланди. Пресс турда Сирдарё вилояти журналист ва блогерлари ўзини қизиқтирган саволларга “Сирдарё ҲЭТК” АЖ мутасаддилари томонидан атрофлича жавоблар олишди.
Шунингдек журналист ва блогерлар Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жараёни билан яқиндан танишишиб концентратор ўрнатиш жараёнини кузатишди.
Бугунги кунда Ховос туманида Истеъмолчилар сони – 18 544 та Шундан ахоли – 17 625 та улгуржи – 919 тани ташкил қилади. 2020-2021 йиллар Куз-Қиш даврида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, электр қурилмаларни барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Ховос туманида 21 та трансформатор пунктлари ва 51,1 км электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 21 та трансформатор пунктлари ва 51,1 км электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирланди. Читать далее

Янгиер шахрида 11 029 та аҳоли ва 1 329 та юридик электр энергияси истеъмолчилари мавжуд. Хозирги кунда жами 11 227 дона замонавий хисоблагичлар ўрнатилди. 26 ноябр кунидан Янгиер шахрида электр энергиясини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган (АСКУЭ) тизими босқичма-босқич ишга туширилиб келинмоқда.

Янгиер шахри истеъмолчиларининг бугунги кундаги электр энергиясидан қарздорлиги 6 (млрд ) 621 миллион сўмдан ортиқроқ бўлиб шундан 6 (млрд) 98 миллион сўми аҳоли ва 523.3 миллион сўми эса юридик истеъмолчилари хиссасига тўғри келмоқда.

Янгиер шахрида электр энергиясини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган (АСКУЭ) тизими босқичма-босқич ишга туширилиб келинмоқда. Қарздорлиги бор ҳамда олдиндан тўлови мавжуд бўлмаган истеъмолчилар автоматик равишда тармоқдан ажратилади ва бунда инсон омили иштирок эмайди. Шу муносабат билан қарздорликни бартараф қилишингизни ва ҳисобингизга олдиндан тўлов ўтказиб боришингиз, сизнинг ҳудудингизда тизим ишга тушганда автоматик узилишларни олдини олади.

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

язык

О предприятии

Акционерам

Потребителям

korporativ fondovoga-birja

SIRENERGO.UZ