ДИҚҚАТ ЭЬЛОН!!!
“Сирдарё ХЭТК” АЖ да “Cаноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” хамда “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё худудий бўлими инспекторлари иштирокида юк кўтарувчи механизмлар билан ишлашда “юк илувчилар” хавфсизлиги мавзусида ўқув семинари ўтказилди
Сирдарё вилоятида электр энергия сохасини яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлар
Фото: “Сирдарё худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
2019 йил давомида вилоятимизда истеьмолчиларга 1 239 776 432 кВт.с электр энергияси етказиб берилган бўлиб, 2018 йилга нисбатан истемолчилар 57 561 557 кВт.с кўпроқ электр энергияси билан таьминланган. 2020 йилда эса истемолчиларга 1,4 миллиард кВт.с га яқин электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган. Бу эса олдинги йилга нисбатан олганда қарийиб 160 минг кВт.с хажмга кўпроқ электр энергиясини ташкил этади. Бундай холатларда электр энергиясини тўғри тақсимлаш ва истемолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш ва улардаги қарздорликларни камайтириш зарурияти янада ортади. Ушбу муаммоларни ўз вақтида ва замонавий йўллар билан бартараф этиш мақсадида “Сирдарё худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
16 январ куни Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида электр энергиясида қисқа муддатли узилишлар рўй беради.
Айни пайтда “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишлари сабабли «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга қарашли диспетчерлик хизматлари томонидан чекловлар киритилмоқда ва шу туфайли Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида электр энергиясида қисқа муддатли узилишлар рўй беради.
Иссиқлик таъминотидаги носозлик бартараф этилгач, жойларда электр энергияси билан таъминлаш яхшиланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Сирдарё ҲЭТК» АЖ
Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 10 январ куни “Cирдарё ХЭТК” АЖ рахбарияти томонидан жамиятимизда “Ёшлар иттифоқи” хамда “Хотин-қизлар қўмитаси” га раис ва аьзолар тайинлаш мақсадида ходимлар билан йиғилиш ўтказилди.