«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси хамкорликда Ховос туманига Пресс тур ташкил қилинди. Ушбу тадбир Ховос ТЭТК томонидан куз қиш мавсумига тайёргарлик хамда Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича Сирдарё вилоятида ва қолаверса Ховос туманида қилинаётган ишлар масалаларига бағишланди. Пресс турда Сирдарё вилояти журналист ва блогерлари ўзини қизиқтирган саволларга “Сирдарё ҲЭТК” АЖ мутасаддилари томонидан атрофлича жавоблар олишди.
Шунингдек журналист ва блогерлар Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жараёни билан яқиндан танишишиб концентратор ўрнатиш жараёнини кузатишди.
Бугунги кунда Ховос туманида Истеъмолчилар сони – 18 544 та Шундан ахоли – 17 625 та улгуржи – 919 тани ташкил қилади. 2020-2021 йиллар Куз-Қиш даврида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, электр қурилмаларни барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Ховос туманида 21 та трансформатор пунктлари ва 51,1 км электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 21 та трансформатор пунктлари ва 51,1 км электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирланди.

Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича бугунги кунга қадар Ховос туманида 5884 дона замонавий хисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, хозирда хисоблагичларни ўрнатиш ишлари янада жадаллаштирилмоқда.
Сирдарё вилоятида 2021 йилнинг 1-чорак якунига қадар 182135 дона замонавий электрон хисоблагичлар ӯрнатилиб, лойиҳа тулақонли ишлай бошлайди.
Шунингдек Сирдарё вилояти аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жорий йил 9 ой давомида жами – 907,7 млн. кВт.соат, шу жумладан аҳолига 338,8 млн.кВт.соат ва улгуржи истеъмолчиларга 568,9 млн.кВт.соат. электр энергияси етказиб берилди. (2019 й. шу даврига нисбатан 12,5 млн.кВт.соат кўп).

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

язык
О предприятии
Акционерам
Потребителям
korporativ fondovoga-birja
SIRENERGO.UZ

RSS Feed currently unavailable.